Жамият - 23:34 · 06.06.2022

Тошкентда трамвай йўли қурилиши тезлаштирилади

Тошкентда трамвай йўли қурилиши тезлаштирилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Тошкент ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қурилишини бориб кўрган.

Президент жараён давомида берилган таклифларни маъқуллаб, маҳаллалар аҳолисининг метрога келиб-кетиши учун қулайликлар яратиш, бекатлар ёнида авто ва велотураргоҳлар ташкил этиш муҳимлигини таъкидлаган.

Шунингдек, жамоат транспорти учун яна электробуслар олиб келиш ва уларга техник хизмат кўрсатувчи мутахассислар тайёрлаш, трамвай йўли қурилишини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев янги қурилаётган Енгил саноат ва логистика марказини бориб кўрганди. Шунингдек, Тошкентдаги «Уч авлод боғи»ни бориб кўргани хабар берилганди.

Bugun — LIVE