Жамият, Тошкент ш. - 19:20 · 06.06.2022

Тошкентдаги миллий таомлар ошхонасида ёнғин бўлди — видео

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 6 июнь куни «Райҳон» миллий таомлар биносида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, соат 18:37 да туманда жойлашган миллий таомлар ошхонаси биносининг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:03 да тўлиқ бартараф этилган.

Аввалроқ ФВВ Тошкентдаги омборда 7 соат давом этган ёнғин сабабини маълум қилганди. Шунингдек, Самарқанддаги бозорда ёнғин содир бўлган.

Bugun — LIVE