Жаҳон, Иқтисод - 9:42 · 06.06.2022

Туркманистон Ўзбекистондан транзит юкларини ташишга рухсат берди

Туркманистон 2022 йил 1 июнь санасидан бошлаб, хорижий давлатлар, ҳусусан, Ўзбекистон транспорт воситаларига мамлакат ҳудуди орқали транзит юк ташувларини амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум бўлишича, хорижий давлатлар транспорт воситалари ҳайдовчилари мамлакат ҳудуди орқали қуйидаги йўналиш бўйлаб транзит ҳаракатланади: «Сарахс (Эрон)–Сарахс (Туркманистон)»–«Фарап (Туркманистон)–Олот (Ўзбекистон)»–«Сарахс (Туркманистон)–Сарахас (Эрон)» назорат-ўтказиш пунктлари.

Фото: Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Таъкидланишича, мамлакат ҳудуди бўйлаб транзит юк ташувлари қуйидаги талаб ва шартларга риоя этган ҳолда амалга оширилади:

  • Хорижий давлатлар транспорт воситалари ҳайдовчилари Туркманистон давлат чегарасини кесиб ўтишда транзит ташувини амалга ошириш жараёнини расмийлаштириш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни махсус санитар ишловдан ўтказиш учун тақдим этишлари шарт;
  • Белгиланган тартибда автотранспорт воситалари санитар тоззалашдан ўтказилади;
  • Чегарадан ўтишда ПЗР усули билан CОVID-19 га тест синовидан ўтганлиги ҳақида маълумотнома (давлат чегарасидан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда), коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат (охирги эмлаш санасидан 42 кундан кам бўлмаган муддатда) тақдим этилиши шарт;
  • Назорат-ўтказиш пунктида COVID-19 учун экспресс-тестдан ўтиш;
  • Туркманистон ҳудуди бўйлаб транзит ташув юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна)да ҳаракатланиш орқали амалга оширилади;
  • Мамлакатнинг Ўзбекистон ва Эрон билан чегарасидан 1 км масофада юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна) тузилади;
  • Юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна) тузиш соат тонгги 8:00 дан бошланади;
  • юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси йўл полицияси махсус машиналари кузатуви остида ҳаркатланади. Ҳаракат давомида ҳайдовчиларга тўхташ ва автотранспорт воситаси кабинасидан чиқиш тақиқланади;
  • Юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси ҳаракати давомида ҳайдовчиларнинг дам олиши, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, ёнилғи қуйиш, зарур озиқ-овқат маҳсулотларини олиш учун махсус белгиланган автотураргоҳларда тўхташ кўзда тутилган;
  • Ҳаракат давомида носозлик ёки бошқа муаммо юзага келган тақдирда тегишли транспорт воситаси жамланмадан ажратилади. Бундай вазиятда ички ишлар органлари ҳодимлари Туркманистон автомобиль транспорти агентлиги билан биргаликда юзага келган муаммони ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатади.

Аввалроқ Ўзбекистон илк бор Покистон орқали транзит юк жўнатганди. Шунингдек, Ҳиндистон ва Ўзбекистон савдо-сотиқни кенгайтириш учун «Чабаҳор» портидан фойдаланишга келишгани хабар қилинган.

Bugun — LIVE