Жамият, Хоразм - 7:30 · 06.06.2022

Хивада «Паҳлавон Маҳмуд — баҳодирлар ўйини» халқаро турнири якунланди — фото

Хива шаҳрида 4–5 июнь кунлари «Паҳлавон Маҳмуд — баҳодирлар ўйини» халқаро турнири бўлиб ўтиши хабар қилинганди. «Bugun.uz» мухбири якунига етган мусобақа тафсилотлари ҳақида маълумот беради.

Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло

Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бутунжаҳон стронгменлар федерацияси ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилди. Турнирга дунёнинг 14 давлатидан, жумладан, Бразилия, Янги Зеландия, Италия, Испания, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Эрон, Ҳиндистон, Польша, Япония, Тожикистон ва Ўзбекистондан 15 нафар спортчи иштирок этди.

Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло

Қайд этилишича, спортчилар мусобақанинг дастлабки кунида оғир қопларни қўқон аравага ортиш ва уни маълум масофага олиб бориш ва обкачни куч билан кўтариш шатрларини бажарган. Турнирнинг сўнги кунида иштирокчилар лангар тортиш, Хива устунларини ушлаб туриш,
қиличларни вертикал ушлаш шартлари бўйича куч синашди.

Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло

Халқаро мусобақа якуни бўйича энг юқори натижа қайд этган эронлик атлет Ризо Гейтаси ғолиб бўлди. Шунингдек, паҳлавонлар ўйинининг иккинчи ўринига янги зеландиялик Ронго Кин лойиқ деб топилди. Кучли учликни Россия вакили Пётр Мартиненко якунлаб берди.

Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло

«Паҳлавон Маҳмуд — баҳодирлар ўйини» халқаро турнири ғолибига 5000 доллар, иккинчи ўрин учун 3000 доллар, мусобақани учинчи ўринда якунлаган атлет 1000 доллар пул мукофоти билан тақдирланди.

Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бутунжаҳон стронгменлар федерацияси ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган турнир давомида чет эллик атлетлар Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини зиёрат қилди.

Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло

Аввалроқ Хивада бўлиб ўтган турнирнинг очилиш маросимидан фоторепортаж тайёрланганди. Шунингдек, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов атлетларга мувофаққият тилаб, мусобақани ташкил этилишидан кўзланган мақсадлар ҳақида маълумот берганди.

Bugun — LIVE