Жаҳон - 18:46 · 07.06.2022

Беларусь Украина билан чегарага 80 минг қўшин жойлаштириши маълум қилинди

Украина билан чегарада оператив қўмондонликни яратиш доирасида Беларусь ўз армияси сонини 80 минг ҳарбий хизматчига етказади. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилди.

Фото: «Sputnik»

Волин ва Полесье йўналишларида қўшни Беларусь ҳудудидан ракета ва бомба зарбалари хавфи сақланиб қолмоқда. Бош штабнинг огоҳлантиришича, Минск янги тезкор қўмондонликни яратиш доирасида ўз гуруҳи сонини ҳарбий техникага эга 80 минг ҳарбийга етказишни режалаштирмоқда.

Сиверский йўналишида Россия Қуролли Кучлари Суми вилоятининг Ходино ва Болшая Писаревка аҳоли пунктлари ҳудудида Украина Қуролли Кучларининг позицияларини миномётлардан ўққа тутган.

Бундан ташқари, рус ҳарбийлари Долина ва Долгенькое яқинида олдинга силжишга ҳаракат қилмоқда. Сўнгги 24 соат ичида Бражковка, Базиливка ва Грушеваха яқинида Украина кучларининг позициялари ўққа тутилган. Донбасдаги украиналик жангчилар 6 май кун давомида 10 та ҳужумни қайтарган.

  • 1 та танк;
  • учта артиллерия тизими;
  • 2 та зирҳли жанговар машина;
  • 1 та машина;
  • 2 та ўқ-дори омбори.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари, бир кун ичида Россиянинг иккита «Орлан-10» учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилган.

Аввалроқ Тихановская Беларусь ҳарбийлари Украинага ҳужум қилиш буйруғини олганини маълум қилганди. Шунингдек, Беларусь Украина билан чегарада ҳарбий машғулотлар ўтказиши ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE