Жаҳон - 22:28 · 07.06.2022

Борис Жонсон карантинда базм уюштирганидан афсусланмаслигини айтди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ишончсизлик вотуми олдидан карантинда уюштирилган партияларга яна ташриф буюришни хоҳлашини айтди. Бу ҳақда «The Telegraph» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Овоз бериш бошланишидан аввал Консерватив партия аъзоларига мурожаатида Борис Жонсон Даунинг-стритда ҳамкасблари шарафига ўтказиладиган хайрлашув кечаларида яна иштирок этишини айтган. Буюк Британия бош вазирининг бундай баёнотлари ижтимоий тармоқларда кескин реакцияга сабаб бўлган.

Баъзи фойдаланувчилар Жонсон аввалроқ кечирим сўраган бўлса-да, блокировка пайтида зиёфатларда қатнашганидан афсусланмаганини таъкидлаган. Айни пайтда, Жонсон Буюк Британиянинг ҳукмрон партиясидан ишонч вотумини олган. Уни Консерватив партиянинг 211 нафар вакили қўллаб-қувватлаган, 148 нафари эса қарши чиққан.

Аввалроқ Борис Жонсон ишдан кетмаслиги учун ўзини ҳимоя қилиш мақсадида хат ёзганди. Шунингдек, Буюк Британия бош вазирига қарши 2019 йил Кариб денгизидаги таътили сабаб текширув ишлари бошланганди.

Bugun — LIVE