Жаҳон - 7:06 · 07.06.2022

Душанбе–Тошкент йўловчи поездлари ҳаракати тикланади

Душанбе–Тошкент йўловчи поездлари ҳаракати 30 йиллик танаффусдан сўнг тикланади. Бу ҳақда «Khovar» хабар берди.

Фото: «Asia-Plus»

Маълум қилинишича, йўловчи поездининг ҳаракати 2022 йил 20 июндан тикланади. Ҳаракат 90-йиллар бошида тўхтатилган. Поезд ҳафтада бир марта 916 километр йўналишда ҳаракатланади.

У 10 та вагондан иборат: битта ётоқ, тўртта купе, овқатланиш вагони ва тўртта резервланган ўриндиқли вагон. Йўловчилар Душанбедан Тошкентга 21 соат ичида етиб олиши мумкин.

Аввалроқ Туркманистон Ўзбекистондан транзит юкларини ташишга рухсат берганди. Шунингдек, Ўзбекистонликларнинг Россияга темирйўл орқали киришига қўйилган чеклов бекор қилинганди.

Bugun — LIVE