Жаҳон - 20:03 · 07.06.2022

Грузия Вазирлар Маҳкамаси мамлакат президенти устидан судга мурожаат қилди

Грузия Вазирлар Маҳкамаси мамлакат президенти Саломе Зурабишвилига қарши Конституциявий судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Грузия президенти матбуот хизмати

Ҳукумат маъмурияти раҳбари Реваз Жавелидзенинг сўзларига кўра, мурожаатга президентнинг ҳукумат таклифига кўра қатор давлатларга элчиларни тайинлашдан бош тортгани сабаб бўлган.

Вазирлар Маҳкамаси элчиларни тайинлаш ва уларни лавозимидан озод этиш Грузия президентининг конституциявий ваколатларига кирмаслигини таъкидлаган.

«Грузия ҳукумати элчилар ва дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича президент ва ҳукумат ўртасидаги ваколатларнинг тақсимланиши бўйича конституциявий шикоятга аниқлик киритишни сўрайди», дейилади даъво аризасида.

Аввалроқ Украинадан кейин Грузия ҳам ЕИга аъзо бўлиш учун ариза беришга қарор қилганди.

Bugun — LIVE