Илм-фан - 9:54 · 07.06.2022

Олимлар дала сичқонларда инсонлар учун хавфли янги коронавирусни аниқлади

Швециядаги Уппсала университети вирусологлари дала сичқонлари орасида инсонлар учун хавфли бўлган коронавирус турини аниқлади. Бу ҳақда «Viruses» хабар берди.

Фото: «Naked Science»

Европада бу турдаги сичқонлар кенг тарқалган бўлиб, кўпинча одамларнинг уйларига кириб боради ва бошқа ҳайвонлар турлари билан алоқа қилади. Мутахассислар тадқиқотда 450 кишини ўргангач, уларнинг 3,4 фоизида янги бетакоронавирус изларини топган. Олимлар уни Гримсе вируси деб атаган.

Бетакоронавируслар кемирувчилар ва кўршапалакларда кенг тарқалган бўлиб, у одамларга юқиши оқибатида нафас олиш касалликларини келтириб чиқаради.

Кейинги кузатишлар шуни кўрсатдики, Гримсе вируси билан боғлиқ патогенлар Европанинг турли мамлакатларида сичқонлар орасида кенг тарқалган ва бу ёмон белгидир. Мутахассисар агар вирус янги яшаш жойларига осонгина мослашса, у ҳолда унинг одамларга юқиши хавфи юқорилигини айтган.

«Биз ҳали ҳам Гримсе вируси аҳоли саломатлигига қандай таҳдид солиши мумкинлигини билмаймиз. Касаллик келажакда коронавирус ва бошқа инфекцияларни юқтириш хавфини янада ошириши мумкин», дейилади хабарда.

Аввалроқ ЖССТ коронавируснинг янада хавфли тури пайдо бўлишидан огоҳлантирганди. Шунингдек,

Bugun — LIVE