Жамият - 17:41 · 07.06.2022

Ўзбекистонда ҳавонинг ифлосланиш даражаси қандай?

АОКАда 7 июнь куни ўтказилган матбуот анжумaнида «Ўзгидромет» маркази директори ўринбосари Ибрат Каримов Ўзбекистонда ҳавонинг ифлосланиш даражаси қандайлиги борасида маълумот берди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Ибрат Каримов мамлакатда табиий ифлосланиш ўрта ва паст даражада кузатилишини айтиб, бунга асосан кузатилаётган чанг бўронларини сабаб қилиб кўрсатди.

«Бизда ҳозир ўрта ва паст даражадаги ифслоланиш ҳолатлари кузатилади. Бу атмосфера ҳавосида 5–7 микрограмм чанг заррачалари бўлса, ўрта даража дегани, 5 дан қуйи бўлса паст даража деганидир.

Кучли ёки ўта кучли даражадаги ифлосланиш даражалари маълум бир ҳолатларда, мисол учун саноат корхоналаридаги авариявий ҳолатларда ўша ҳудудлардагина кузатилмаса, бошқ пайт бўлмайди», — деди маркази директори ўринбосари.

Маълумот ўрнида, март ойида Ўзбекистоннинг ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон рейтингидаги ўрни маълум бўлганди. Унга кўра, Ўзбекистон давлатлар орасида 12-ўринни, Тошкент эса ҳавоси ифлосланган пойтахтлар рейтингида 10-ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳавонинг ифлосланишига нималар сабаб бўлаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, мамлакатда 2020 йилда ҳаво ифлосланиши 7 фоизга камайгани айтилганди.

Bugun — LIVE