Ўзбекистонда май ойидаги туғилишлар статистикаси очиқланди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг май ойида республикада 70 467 нафар чақалоқ туғилгани қайд этилган.
Фото: «Sputnik»
Келтирилишича, энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти (8798 нафар) да қайд этилган. Энг кам туғилиш Сирдарё вилояти (1799 нафар) да қайд этилган.
Май ойида туғилганлар:
ўғил болалар сони — 36 606 нафар;
қиз болалар сони — 33 861 нафар.
Аввалроқ Ўзбекистонда бир оилада ўртача неча киши яшаётгани аниқланганди. Шунингдек, Ўзбекистонда оилаларнинг неча фоизи «ўзига тўқ» экани маълум бўлган.