Жамият - 12:34 · 07.06.2022

Ўзбекистонда уй хўжаликларида ўртача неча киши яшаётгани аниқланди

Ўзбекистонда 38,4 фоиз уй хўжаликларида 6 ва ундан кўп кишилар истиқомат қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қўмита уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2022 йилнинг январь–май ҳолатига уй хўжаликлари аъзоларининг сони бўйича:

  • бир кишилик — 2,7 фоиз;
  • икки кишилик — 6,8 фоиз;
  • уч кишилик — 11,1 фоиз;
  • тўрт кишилик — 18,5 фоиз;
  • беш кишилик — 22,3 фоиз;
  • олти ва ундан кўп кишилик — 38,4 фоиз.

Аввалроқ Ўзбекистонда оилаларнинг неча фоизи «ўзига тўқ» экани аниқланганди. Шунингдек, 2022 йил февраль ойида салкам 4000 та ажрим ҳолатлари қайд этилган.

Bugun — LIVE