Жамият, Қашқадарё - 10:26 · 07.06.2022

Қашқадарёда 25 майни дарс жадвалини йиртиб нишонлаган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди — видео

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 25 май куни ўқитувчилар дарс жадвалини йиртиб, рақсга тушгани, ўқувчилар эса сумкаларини тепиб кунни нишонлагани акс этган видео тарқалди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Коллаж: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, ҳолат 25 май куни Қамаши туманидаги 7-сонли мактабда содир бўлган.

Ҳолат юзасидан мактабдаги одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган видеотасвирда иштирок этган мактаб ходимларига Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисм 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазоси берилган.

Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари У.Г.га ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, эътиборсизлик қилгани сабабли туман ХТБ тегишли буйруғига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси берилган.

Аввалроқ Самарқандда IT танлови ғолибига эски ноутбук берилгани ортидан «замҳоким» ҳайфсан олганди. Шунингдек, Сурхондарёда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи иши судга оширилган.

Bugun — LIVE