Жаҳон - 16:44 · 07.06.2022

Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган яна бир яширин туннел топилди — видео

Ўш вилоятининг Қораcув шаҳрида Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган иккинчи ер ости туннели топилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, «24.kg» хабар берди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Яширин ўтиш жойи 4 июнь куни турар-жой биносининг бетон қопламаси остидан аниқланган. Туннелнинг чуқурлиги 17,5 метр, кириш қисми баландлиги 1,8 метр, кенглиги 70-80 сантиметрни ташкил қилади.

Қирғизистондан Ўзбекистонгача бўлган масофа тахминан 155 метрни ташкил қилади. Ҳозирда ушбу туннелдан ноқонуний фойдаланган шахсларни аниқлаш юзасидан тегишли тергов-тезкор тадбирлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 20 май куни Ўш вилояти Қора-Сув тумани Тельман қишлоғида Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғловчи ер ости туннели ҳам топилганди.

Bugun — LIVE