Жаҳон - 7:33 · 07.06.2022

Россия АҚШ билан ядровий қурол бўйича музокарани қайта бошлайдими?

Россия АҚШ билан ядровий қурол бўйича музокараларни қайта бошлашни муҳим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «Известия»

Песковнинг сўзларига кўра, ҳозирда музокараларни қайта бошлаш эҳтимоли йўқ.

«Биз, умуман олганда, Европа ва ҳатто глобал хавфсизлик соҳасида кузатилаётган тектоник силжишларни ҳисобга олган ҳолда, музокараларни давом эттириш ва ушбу мавзуни муҳокама қилишдан манфаатдормиз ҳамда бундай музокаралар дунё учун зарур деб ўйлаймиз», — деган Песков.

Шу орқали Россия президентининг матбуот котиби АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Салливаннинг кейинги музокаралар эҳтимоли йўқлигини айтган сўзларига муносабат билдирган. «Эртами-кечми бу мавзуга қайтиш керак бўлади», — деган сиёсатчи.

Аввалроқ АҚШ разведкаси Украинага Россияга оид маълумотларни беришдан бош тортганди. Шунингдек, АҚШ Украинанинг бир қисмини Россияга бериш таклифига муносабат билдирганди.

Bugun — LIVE