Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманида ўзбекистонлик мигрант икки-уч метр баландликдан йиқилиб тушди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.
Фото: «Новороссия»
Маълум қилинишича, тахминан соат 17:00 да (Москва вақти билан) Новосергеевка қишлоғида 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси икки-уч метр баландликдаги трансформатор қутисидан йиқилиб тушган. Жабрланувчи бош суягининг очиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош суяги асоси ва олд суяги синиши билан оғир аҳволда касалхонага олиб борилиб, реанимация бўлимига ётқизилган. Ҳозирда ҳодисага ойдинлик киритилмоқда.