Жамият, Самарқанд - 20:31 · 07.06.2022

Самарқанддаги бозорда содир бўлган ёнғинда 16 дан ортиқ дўкон зарарлангани маълум бўлди

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Мирбозор бозорида 5 июнь куни ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Кадр: Telegram

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин натижасида 3 та озиқ-овқат дўконларининг тахминан 70 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва озиқ-овқат махсулотлари ёниб, зарарлангани, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлигини маълум қилганди.

Аммо мутахассислар томонидан терговга қадар текширув жараёнларида маълум бўлишича, 16 тадан ортиқ савдо дўконларнинг тахминан 240 кв.м майдони ёниб зарарланганлиги аниқланган. Ҳозирги кунда тергов қадар текширув ҳаракатлари ва мулк эгалари бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилоятидаги Ургут деҳқон бозорида 24 май, душанба куни ёнғин содир бўлганди. Фарғона вилояти Қувасой шахрида 11 апрель куни кўп қаватли бинонинг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани хабар қилинган. Ҳамда Намангандаги хонадонда рўй берган ёнғин бир соатдан кейин ўчирилгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE