Жаҳон - 23:33 · 07.06.2022

Япония ҳукумати аҳолидан электр энергияни тежашни сўради

Япония ҳукумати аҳолини электр қуввати тақчиллиги фонида электр энергияни тежашга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото:«Bloomberg»

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг ёзида Токио, Тохоку ва Тюбуда электр энергиясига бўлган талаб ва таклиф нисбати 3,1 фоиз чегарасига камайган.

«Қишда бу кўрсаткич салбий бўлиши кутилмоқда. Шу тариқа, бутун мамлакат бўйлаб имкон қадар электр энергиясини тежашга чақирамиз», — деган Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Коити Хагиуда.

Япония ҳукумати 2022 йилнинг ёзида энергияни тежаш бўйича аниқ мақсадларни белгиламаган. Бироқ йирик компаниялар томонидан ундан фойдаланишга чекловлар қўйиш ва вазиятни барқарорлаштириш учун чоралар кўриш ҳам истисно этилмаган. Мамлакатда коммунал хизматлар истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун 3 фоиз захира нисбати керак. Бироқ, қишда бу кўрсаткич баъзи компаниялар учун сезиларли даражада паст бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, Японияда қиш совуқ бўлса, электр энергиясининг умумий тақчиллиги тахминан 3,5 миллион кВтни ташкил қилади. Керакли ҳажмнинг бир қисмини — тахминан 1,5 миллион кВтни баъзи иссиқлик электр станцияларини қайта ишга тушириш орқали қоплаш мумкин. Бошқа томондан, экспертлар агар Россиядан Японияга суюлтирилган газ экспорти тўхтаса, бу яна 4 миллион кВт энергия йўқолишига олиб келишини прогноз қилган.

Аввалроқ Японияда туғилиш кўрсаткичи рекорд даржада пастлаганди. Шунингдек, Японияда Россия билан тўқнашув хавфи борлиги эълон қилинган.

Bugun — LIVE