Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбари қамоққа олинди

Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбари Азиз Миркомилов қамоққа олинди. Бошқарма матбуот котиби «Bugun.uz»га тарқалаётган хабарлар бўйича изоҳ берди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Таъкидланишича, вилоят ХТБ бошлиғи Азиз Миркомилов бюджет маблағини талон-торож қилганликда гумонланиб, терговга жалб қилинган.

Шунингдек, бошқарма ахборот хизмати «Bugun.uz»га ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Қайд этилишича, иш якуни бўйича яқин орада расмий маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, ХТБ раҳбари ушбу лавозимга 2020 йил 15 февраль куни тайинланганди.

Аввалроқ Андижон шаҳри ҳокими процессуал тартибда ушланганди. У эски лавозимида 48 миллиард сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.

Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото