ДХХ жойларда ер майдонининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео

Давлат хавфсизлик хизмати Андижон ва Самарқанд вилоятларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйи.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, Андижоннинг Асака туманидаги пиллачиликка ихтисослашган МЧЖ раҳбари 1 гектар ер майдонини ҳокимият тизимидаги мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У бунинг эвазига 180 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХнинг вилоят бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда МЧЖ раҳбари сўралган пулдан 120 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Давлат кадастрлари палатасининг Самарқандв вилояти Пайариқ туман филиали мутахассиси ўзбошимчалик билан эгаллаб олган, аслида маҳаллий ҳокимлик захирасида бўлган 3 гектар лалми ерни узумзор ташкил этмоқчи бўлган тадбиркорга пулламоқчи бўлган. Аниқланишича, у ҳар бир гектар ерни 60 миллион сўмдан жами 180 миллион сўмга сотишга келишади. Шунингдек, ерни харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 900 доллар ҳам талаб қилган. Аммо у сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Оқдарё туманида яшовчи 32 ёшли фуқаро Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокимлиги захирасидаги 5 гектар ерни тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган. У олдиндан 25 минг доллар олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ Самарқандда ноқонуний дори савдосига чек қўйди. Эркак айланма йўллар орқали олиб кирилган дорини 12,2 минг долларга сотмоқчи бўлган.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади