Жаҳон - 23:58 · 08.06.2022

Эрон Афғонистон ҳарбийлари олиб ўтган техника ва қуролларни «Толибон»га қайтарди — видео

Эрон Афғонистон ҳарбийлари томонидан олиб ўтилган техника ва қуролларнинг бир қисмини «Толибон»га қайтарди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Техника «Толибон»нинг дипломатик саъй-ҳаракатлари туфайли қайтариб берилган. «Ислом-Қалъа» назорат-ўтказиш пункти орқали олиб кириладиган ҳарбий техника рўйхати қуйидагилардан иборат:

    • 17 та «Toyota Corolla Fielder» фуқаролик автомобили;
    • 6 та «Ford Ranger» пикаплари;
    • 6 та «Humvee» зирҳли машиналари;
    • квадроцикл;
    • ўт ўчириш машинаси;
    • микроавтобус;
    • 57 та калашник автомати;
    • 39 та РПГ-7 танкга қарши граната отиш мосламаси;
    • 42 та калашников пулемёти;
    • 7 та совет пулемёти;
    • 3 та Драгунов снайпер милтиғи;
    • ЗУ-23 зенит тизими;
    • қурол ва ўқ-дорилар тўплами.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Толибон» Ўзбекистонни афғон самолёт ва вертолётларини қайтаришга чақирганди. Шундан сўнг, АҚШ Афғонистон ҳарбий вертолётларини Украинага бериши ҳақида хабар тарқалган. Пентагон Ўзбекистондаги афғон самолёт ва вертолётлари «Толибон»га қайтарилмаслигини маълум қилган. «Толибон» эса Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган вертолётларни музокаралар йўли билан қайтаришга ҳаракат қилаётганини билдирган. Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев эса авиа техника «Толибон»га қайтарилмаслиги, чунки у АҚШ томонидан ҳариб қилинганини таъкидлаган.

Bugun — LIVE