Жамият, Фарғона - 23:06 · 08.06.2022

Истанбулдан Фарғонага учган самолёт бошқа аэропортга қўнди

Истанбулдан Фарғонага 8 июнь куни учган самолёт  Наманган аэропортига қўнди. «Uzbekistan Airways» ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, Фарғона аэропортидаги ноқулай об-ҳаво (кучли шамол) сабаб Истанбул — Фарғона йўналишида ҳаракатланган HY-278 авиақатнови Наманган аэропортига келиб қўнган.

«Об-ҳаво яхшиланганидан сўнг ушбу рейс Фарғонага аэропортига тахминан 23.00 да парвозни амалга оширади» дейилади хабарда.

Қайд этилишича,шунингдек, Фарғона — Тошкент йўналишидаги HY-82 авиақатнови вақти ҳам ўзгарган ва у тахминан 00.30 га кўчирилган. «Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз», дея қўшимча қилинган хабарда.

Аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳридан учган самолёт Самарқанд аэропортига қўна олмаганди. Шунингдек, Қашқадарёда самолёт двигателлари ишламай қолиши оқибатида йўловчилар бир неча соат иссиқда қолиб кетганди.

Bugun — LIVE