Жаҳон, Иқтисод - 10:46 · 08.06.2022

Жаҳон банки Украинага қўшимча 1,5 млрд доллар ажратади

Жаҳон банки Украинага қўшимча 1,5 миллиард долларлик ёрдам пакети ажратилишини тасдиқлади. Бу ҳақда банкнинг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: World Bank / Heather Elliott

Маълум қилинишича, Жаҳон банки томонидан Украинага ажратилган ёрдамнинг умумий миқдори 4 миллиард доллардан ошди. Банкнинг ижроия кенгаши учун 1,5 миллиард доллар миқдорида қўшимча молиялаштиришни маъқулланди.

Баёнотда айтилишича, Украина учун молиявий ёрдам пакети Буюк Британия, Нидерландия, Литва, Италия ва Латвия томонидан қўллаб-қувватланади. Бундан ташқари, янги кўп донорлик мақсадли жамғармасидан бадаллар бўлади. Қайд этилишича, бу маблағлар давлат ва ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақини тўлашга йўналтирилади.

Аввалроқ ЕИ Россия олигархларининг ҳибсга олинган активларини Украинани тиклашда фойдаланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE