Жаҳон - 16:07 · 08.06.2022

Меркель Россия ва Украина ўртасида воситачилик қиладими?

Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачилик қилишдан бош тортганини айтди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: »Demokraatti»

Меркелнинг аниқлик киритишича, у Германия ҳукумати ундан талаб қилмаган ишни бажармаслиги керак. «Менинг фикримча, Германия ҳукумати мендан талаб қилмаган ишларга аралашмаслигим зарур», — деган у. Собиқ канцлер Путин билан музокара олиб бориш ниятида эмаслигини тасдиқлаган. Унинг фикрича, бу ҳеч қандай фойда келтирмайди.

Бухарестда 2008 йилда бўлиб ўтган NATO саммитида Меркель Украина ва Грузиянинг альянсга киришига қарши чиққан. У баёнотини ўша пайтда Украина жуда бўлинган мамлакат бўлгани билан изоҳлаган. Бундан ташқари, канцлер Путин ўшанда буни «уруш эълон қилиш» деб ҳисоблаганини айтган.

Аввалроқ Германияда Ангела Меркель сабаб можаро юзага келганди. Шунингдек, мамлакатнинг амалдаги канцлери Олаф Шольц Германия Европада энг йирик армия тузишини маълум қилганди.

Bugun — LIVE