11:57 | 08.06.22 148

Қорақалпоғистонда ичида 57 киши бўлган автобусда ёнғин содир бўлди

ФВВ ҳодиса оқибатларини маълум қилди

Қорақалпоғистон Тўрткўл туманида 8 июнь куни ичида 57 киши бўлган автобусда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 03:14 атрофида туманнинг Оқ қамиш ОФЙ ҳудудидан ўтган А-380 автомагистраль йўлининг 555 километрида юз берган. Аниқланишича, Тошкентдан Нукусга кетаётган автобус ичида 55 нафар йўловчи ва 2 ҳайдовчи бўлган.

Шунга кўра, 2 та қутқарув экипажи ёнғинни соат 04:15 да бартараф этилган. Бунда автобус тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Авалроқ Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилганди. Оқибатда 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.