8:29 | 08.06.22 136

Рамзан Қодиров Украинадаги «махсус операцияни» тугатиш шартини айтди

«Жанг қилиш — роҳат, биз бу завқни олмоқдамиз», — дейди у

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россиянинг Украинадаги «махсус операциясини» тугатиш шартини айтди. У тегишли видеомурожаатни Telegram каналида эълон қилган.

Фото: «ТАСС»

Унинг сўзларига кўра, жанговар ҳаракатлар Ғарб томонидан Россияга қарши санкциялар тўлиқ бекор қилинмагунча ва ‘дўст бўлмаган давлатлар’ оммадан узр сўрамагунча давом этиши керак.

«Уруш улар барча санкцияларни олиб ташламагунча, кечирим сўрамагунча давом этиши зарур. Уруш яхшилик учун, одамлар бахт учундир. Жанг қилиш — роҳат, биз бу завқни олмоқдамиз. Владимир Владимирович Путин айтганидек, биз шаҳид бўлиб ўламиз, улар эса қолади», — деган Чеченистон раҳбари.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Польшага ҳужум қилиш билан таҳдид қилганди. Шунингдек, Қодиров Украинага қандай раҳбар кераклигини айтганди.