Жамият, Тошкент ш., Фотогалерея - 19:30 · 08.06.2022

Тошкент Венецияси: хонадонлар ичидан оқиб ўтган ва султонлар яшаган Кайковус канали бўйи — суратларда

Ўзбекистонда халқ тилида «Тошкент Венецияси» деб аталувчи ҳудуд борлигини билармидингиз? Гарчи ҳозирги кунда пойтахт Қурилишкентга айланиб бораётган бўлса ҳам, унда қадимий маҳаллалар, ўтган замонлар руҳини берувчи кўчалар ва салқин ҳудудлар топилади. «Bugun.uz» фотомухбири ана шундай манзиллардан бири, шаҳар марказидан унча узоқ бўлмаган, Чорсу бозоридан 15 дақиқалик масофада жойлашган жой — Кайковус канали бўйлаб саёҳат қилди.

Кайковус каналининг юқоридан кўриниши
Харита: Google map

Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларидан оқиб ўтувчи ушбу каналнинг узунлиги 5 километр атрофида. VI–VII асрларда Бўзсув канали катталаштирилиб, ундан Кайковус канали чиқарилган ва Қорақамиш жарлигигача етказилган. Канал Фаробий кўчасидан бошланиб, Чиғатой ариғига (ўнгга) ва Кўкча ариғига (чапга) бўлинади.

Ҳозирда Кайковуснинг катта қисми реконструкция қилинган, автомобиль ва пиёдалар ўтадиган кўприклар қурилган. Халқ орасида бу канал Калковуз ҳам деб аталади. Қадимда канал бўйида Кайковус боғи бўлгани ва боғда Тошкент султонлари яшагани айтилади.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Канал ёқасида жойлашган аҳоли уйлари бир қарашда Италиядаги Венеция шаҳрини эслатади. Чунки қадимий Венеция — каналлар шаҳри, унда одамлар ва сайёҳлар бутун шаҳар бўйлаб оқиб ўтувчи Каналаззо каналида гондол (қайиқ)ларда ҳаракатланади. Баъзан диққатга сазовор ва тарихий мажмуаларни фақат шу йўл орқали кўриш мумкин бўлади.

Венеция
Фото: «vabkhaziizhit.ru»
Венеция
Фото: «vabkhaziizhit.ru»
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

«Бу канални Эрон шоҳи Кайковус қурган, унинг номига аталган. Мана шу сув бўйлаб туғилганимиздан бери қариндошларимиз билан яшаб келамиз. Шу ҳовлиларнинг ҳаммаси бизнинг уйлар бўлган. Кейинчалик ака-укалар ўртасида ўзаро бўлиниб кетган. Себзордан ажралган бўлса, охири ТошМИга боради.

Ҳовлимиз ўртасидан олдин ариқ ўтарди, орадан вақт ўтиб, уйлар қурилиб, ёпилиб кетган. Илгари бу сувга ҳеч ким ахлат ташламасди, тоза, балиқлар кўп бўларди. Ҳозир эса жуда ёмон аҳволга келиб қолди, одамлар нарса ташлайди, сувнинг чуқурлиги ҳам камайиб бормоқда. Илгари фарзандларимиз чўмилишарди, ҳозир эса бу хавфли», — дейди маҳаллий аҳолидан бири Алишер Норматов.

Алишер Норматов
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Ҳудудда Венециядаги каби сузиб юрувчи кемалар, канал бўйлаб ранг-баранг жойлашган уйлар йўқ. Лекин шу композицияни бўлса ҳам асраб қолиш учун ҳаракатлар йўқдек. Чунки сув бўйлаб юрар экансиз, айрим жойларда чиқиндилар тўпланиб қолгани, одамлар эса сувга ахлат улоқтираётганини кўрасиз. Алишер Норматовнинг юқоридаги гаплари ҳам буни тасдиқлайди.

Сувдаги чиқиндилардан тахта қидираётган бола
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Тўсиқ жойларда тўпланиб қолган чиқиндилар
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Маҳаллий аҳолининг айтишича, бу канални, маҳаллани кўргани кўп сайёҳлар келади. 2021 йилда Россия киноижодкорлари «Мистер Нокаут» киносинининг айрим эпизодларини шу ерларда олган.

Айтиш керакки, канал ва унинг атрофида жойлашган аҳоли хонадонлари кўпчилик учун ажойиб манзара бўлиб кўринади. Буни оммага танитиш, пойтахт меҳмонлари, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ушбу ҳудуд билан таништириш лозим. Бу эса қадим Тошкентнинг туристик салоҳиятини оширишга бирмунча хизмат қилади.

Маҳалла бўйлаб юрган сайёҳлар
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Каналдан балиқ тутишга уринаётган болалар
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Каналнинг бошроғида чўмилаётган болалар
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Канал яқинидаги кўчаларнинг бирида
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Bugun — LIVE