Жамият, Тошкент ш. - 18:30 · 08.06.2022

Тошкентда дарахтга урилган «Matiz»нинг ҳайдовчи ва йўловчиси ҳалок бўлди — фото

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 7 июнь куни «Matiz» йўл четидаги дарахтга урилиб, 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, соат тахминан 04:00 да туманнинг Бобур ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида ҳайдовчи — 1989 йилда туғилган Б.А. «Matiz» русумли, давлат рақам белгиси 01 Z 616 NB бўлган автомашинада ҳаракатланиб, тезлик оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Фото: Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

ЙТҲ оқибатида «Matiz» автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчиси — 2000 йилда туғилган фуқаро З.К. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Фото: Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Хоразмда автобус «авария»га учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, Самарқандда «Nexia» каналга ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE