Жамият, Хоразм - 10:01 · 08.06.2022

Хоразмда бир гуруҳ эркаклар ҳайдовчини пичоқлагани айтилди — видео

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида бир гуруҳ эркаклар ҳайдовчини пичоқлагани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича ушбу воқеа бўйича 2 июнь куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қолган 7 нафар шахсга кодекснинг 277-моддаси (Безорилик) билан айб эълон қилиниб, 1 нафарига қамоққа олиш ва 6 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат эҳтиёт чоралари қўлланилган. Тергов давом этмоқда.

Аввалроқ Жиззахда эркак хотинини енгил табиат деб атаган танишини пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Оқибатда фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Bugun — LIVE