Жаҳон - 9:39 · 08.06.2022

Зеленский Путиннинг донни Беларусь орқали олиб чиқиш таклифига жавоб қайтарди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украина донини унинг мамлакати орқали олиб ўтишни таклиф қилганди. Россия раҳбари Владимир Путин ушбу таклиф энг маъқул эканини айтганди. Украина президенти Владимир Зеленский эса бу таклифни кўриб чиқишга ҳозир тайёрмаслигини маълум қилди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Зеленский оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбат чоғида бу бўйича маълумот берган.

«Бизга донни Беларусь орқали темир йўлда олиб чиқиш таклиф қилинди. Лекин улар бизга нима учун бу таклифни берганини тушунамиз. Биз бу форматга амал қилишга ва ‘дўст қўшнилар’имизга ёрдам беришга ҳали тайёр эмасмиз», — деган Украина президенти.

Шунингдек, у Киев донни олиб чиқиш учун портларни блокдан чиқариш бўйича қатор давлатлар ва БМТ билан музокаралар олиб бораётганини айтган. Бироқ, Зеленский бу масалада асосий кафолат шериклардан оладиган қуроллар бўлиб қолаётганини таъкидлаган.

Bugun — LIVE