Жаҳон - 15:32 · 09.06.2022

Индонезияда ўсмирлар TikTok челленжи сабабли ўзини машина остига ташламоқда

Индонезиялик ўсмирлар TikTok’даги челленж сабабли ўзини юк машинаси ғилдираклари остига ташлаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Naxtshark» портали хабар берди.

Фото: «The Guardian»

Маълум қилинишича, 2021 йилда мамлакатда TikTok фойдаланувчилари ўртасида «Ўлим фариштаси» челленжи пайдо бўлган. Унга кўра, ўсмирлар гавжум йўлга чиқиб, ўзини машина остига ташлайди ва шу тариқа машина тўхташига умид қилади. Бироқ бу ҳар доим ҳам улар кутганидай натижа бермайди.

Ҳолат юзасидан мамлакат расмийлари TikTok фойдаланувчиларини ижтимоий тармоқларда шон-шуҳратга эришиш учун ҳаётларини хавф остига қўядиган контент яратишни тўхтатишга чақирган. Бироқ огоҳлантириш индонезиялик мактаб ўқувчиларини тўхтата олмаяпти ва муаммо туфайли бахтсиз ҳодисалар мунтазам содир бўлмоқда.

Аввалроқ Британияда TikTok’даги челленж сабаб 50 дан ортиқ бола касалхонага ётқизилганди. Шунингдек, Дубайда Бангладеш фуқароси TikTok’ка жойлаган видеоси учун ҳибсга олинганди.

Bugun — LIVE