Жаҳон - 16:45 · 09.06.2022

Instagram’да янги функциялар пайдо бўлади

Instagram профиллар тармоғига учтагача постни маҳкамлаш функциясини тақдим этади. Бу ҳақда «TechCrunch» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, янги функция фойдаланувчиларга ўз профилида ўзини ифода этиш учун кўпроқ имконият беради. Янгиланишнинг синов версияси апрел ойида эълон қилинган, энди эса барча Instagram фойдаланувчилари ундан фойдаланиши мумкин.

Бунинг учун муайян Reels фотосурати ёки қисқа видеосига ўтиб, юқори ўнг бурчакдаги учта нуқтани босиш орқали амалга оширриш мумкин. «Профилимга маҳкамлаш» бандини танлаганда, қадалган пост фойдаланувчи саҳифаси панжарасининг юқори қисмида пайдо бўлади.

Фото: Instagram

«Сизнинг профилингиз — бу сизнинг маконингиз, шунинг учун ушбу тажрибадан баҳраманд бўлиш мақсадида кўпроқ йўлларни қидирмоқдамиз», — дейди Instagram раҳбари Адам Моссери.

Аввалроқ Telegram’да янги реакциялар пайдо бўлиши маълум қилинганди. Шунингдек, Telegram’да пулли функция ишга тушиши ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE