Жаҳон - 9:31 · 09.06.2022

Исроилда ҳайвонларга қўпол муомалада бўлганлар 5 йилга қамалади

Исроилда ҳайвонларга нисбатан қўпол муносабатда бўлганлар беш йилга қамалади. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Авигдор Либерман Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: «AFP»

Либерманнинг «Бизнинг уйимиз Исроил» партияси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жазони кучайтирувчи қонун лойиҳасини тақдим этган. Либерман Нетания шаҳрида ҳайвонларнинг ўлдириб кетилишига қуйидагича муносабат билдирган.

«Ушбу мураккаб ҳодисага чек қўйиш учун жазо янада жиддийроқ бўлиши керак, шунинг учун депутат Юлия Малиновски ва партия аъзолари ушбу масала бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди, у яқин ҳафталарда овозга қўйилиши кутилмоқда. Мен Кнессетнинг (Исроил давлатининг бир палатали вакиллик ва қонун чиқарувчи органи, унинг парламенти) барча аъзолари сезгир бўлишини, сиёсий фикрларни бир четга суриб, ушбу муҳим қонунга овоз беришларини кутаман. Ҳайвонлар бизнинг энг яхши дўстларимиз, дейишади, бу нафақат сўз, балки амалда эканини исботлаш вақти келди», — дейди сиёсатчи.

Қонунга кўра, ҳайвонларга нисбатан қўпол муомалада бўлиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутади. Шуниндек, жазони жарима билан алмаштириш амалиёти тақиқланади.

Аввалроқ Австралияда мушукларга уйдан ташқарига чиқиш тақиқланганди. Шунингдек, ронда аҳолига уйида ит ва мушук боқиш тақиқланиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Bugun — LIVE