Жаҳон - 7:38 · 09.06.2022

Маймунчечак қай тарзда юқиши маълум қилинди

«Роспотребнадзор»нинг клиник ва таҳлилий ишлар бўйича директор ўринбосари Наталья Пшеничная маймунчечак ҳаво-томчи орқали юқишини, аммо инфекцияни юқтириш учун уч соатдан кўпроқ яқин алоқа қилиш кераклигини тушунтирди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «CNA»

Мутахассиснинг сўзларига кўра, маймунчечакнинг эпидемияга ёки пандемияга айланиши учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқ. Бундан ташқари, маймунчечак билан касалланган беморларнинг сони камайиб бормоқда, бу эса касалликнинг локализациясини ва вирус тарқалишининг секинлашаётганини билдиради.

Инфекцияни юқтирган одам билан алоқа қилиш орқали ҳам касалликка чалинишни олдини олиш мумкин. Бунинг учун зарур санитария чораларига (қўл гигиенаси, керак бўлганда шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва иложи бўлса, ижтимоий масофа сақлаш) риоя қилиш керак.

«Узоқ муддатли инкубация даври, алоқа ёки ҳаво орқали юқиш йўли уч соатдан ортиқ вақтдагини амалга ошади. Касал одам билан камида 1 метрлик масофа инфекцияни назорат қилиш мумкинлигидан далолат беради», — деган Пшеничная.

Bugun — LIVE