9:02 | 09.06.22 434

Маймунчечакка қарши эмланиш хавфи маълум қилинди

Мутахассислар чечакка қарши вакцина самарали эканини айтганди

Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Анатолий Алтштейн маймунчечакка қарши вакцинанинг салбий таъсири ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «URA.ru» хабар берди.

Фото: «CNBC»

Мутахассиснинг сўзларига кўра, маймунчечакка қарши ишлатилиши мумкин бўлган чечакка қарши вакциналар ногиронлик ёки ўлимга олиб келадиган жиддий ён таъсирга эга.

«Маймунчечакка қарши вакцина оғир ён таъсирга эга. ‘Спутник V’ каби биз учратган барча препаратлар ҳам ножўя таъсирга эга, аммо COVID вакцинаси ҳаёт учун хавф туғдирмайди. Вирус асосида ишлаб чиқарилган ва кўп йиллар давомида қўлланилган чечакка қарши вакцинага келсак, у ҳатто ножўя таъсирларни эмас, балки асоратларни келтириб чиқаради. Тахминан эмланган ҳар 100 минг кишидан бири ногирон бўлиши ёки вафот этиши мумкин.

Россияда бизда чечакка қарши эски вакцина захираси бор. У, албатта, маймунчечакка қарши ишлатилиши мумкин, аммо препарат жуда кўп ён таъсирга эга. Шунга қарамай, у самарали ва унинг ёрдамида табиий чечак йўқ қилинади. Аммо у билан эмланишни тавсия қилмаган бўлардим», — деган Анатолий Алтштейн.

Вирусологнинг таъкидлашича, чечак йўқолганидан кейин вакциналар қўлланилмаганидан шифокорлар жуда хурсанд бўлган.

«Кўпинча вакцина тери касалликарини келтириб чиқарган. Чечакка қарши эмланиш ҳар доим тиббиёт ходимлари учун оғриқли бўлган. Шифокорлар ундан фойдаланиш мумкин эмаслигини билгач, енгил нафас олди», — дея қўшимча қилган мутахассис.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 324
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 235
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 941
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 442
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 405
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 453