Жаҳон, Сиёсат - 13:50 · 09.06.2022

Назарбоевнинг яқин қариндошлари жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлади

Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг яқин қариндошлари Конституцияга киритилган ўзгартиришлар кучга кирганидан кейин дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда 8 июнь куни мамлакат адлия вазири ўринбосари Алма Муканова маълум қилди.

Фото: Инсон ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон халқаро бюроси

Унинг сўзларига кўра, сайловчиларнинг кўпчилиги ўзгартиришларни маъқуллаган референдумда Назарбоевнинг имтиёзларини назарда тутувчи «Биринчи Президент – Элбоши тўғрисида»ги қонун бекор қилинган. Ҳужжатда у билан бирга яшайдиган оила аъзолари учун кафолатлар ҳам кўрсатилган.

Муканованинг тушунтиришича, Назарбоевнинг ўзини жиноий жавобгарликка тортишнинг иложи йўқ, чунки «Президент тўғрисида»ги қонунда собиқ раҳбарлар президентлик даврида содир этилган қилмишлари учун жавобгарликка тортилмаслиги ҳақида қоида мавжуд.

«У сиёсий шахс бўлиб, давлат учун муҳим бўлган қарорларни қабул қилган»,— дейди Муканов.

Аввалроқ Назарбоев қариндошларининг ноқонуний бойиб кетганига муносабат билдирганди. Шунингдек, Қозоғистонда Назарбоевнинг жияни ва собиқ қудасининг ҳибс муддати узайтирилган.

Bugun — LIVE