Жаҳон - 20:20 · 09.06.2022

Никарагуа президенти Россия қўшинларининг ўз ҳудудига киришига рухсат берди

Никарагуа президенти Даниэль Ортега гуманитар мақсадларда Россия ва бошқа мамлакатлардан келган ҳарбий хизматчиларнинг мамлакатда вақтинча бўлишига рухсат берди. Бу ҳақда «El Pais» хабар берди.

Фото: «Pacific Standard»

Россия Қуролли кучларининг шахсий таркиби, кемалари, самолётлари ўқув машғулотлари, гуманитар ёрдам операциялари, фавқулодда вазиятлар ёки табиий офатларда Никарагуага кириши мумкин. Бундай рухсатнома АҚШ, Мексика, Куба, Венесуэла, Гватемала, Гондурас, Сальвадор ва Доминикан ҳарбийларига ҳам берилган.

Никарагуа, Гондурас ва Сальвадордаги Россия элчиси Александр Хохолиқов аввалроқ россиялик ҳарбий мутахассислар мамлакатда очиқ ва қонуний иш олиб боришини, зарур ҳолларда кемалар ва самолётлар ушбу мамлакат портлари ва аэродромларига ташриф буюриши мумкинлигини тасдиқлаганди.

Аввалроқ Россия Суриядаги базага ҳарбий техника жойлаштиргани маълум қилинган. Шунингдек,Украина делегацияси Россия билан музокара ўтказиш шартини айтганди.

Bugun — LIVE