Ўзбекистонда май ойида энг кўп никоҳ қайси ҳудудда қайд этилди?
Ўзбекистонда май ойида 18 492 та никоҳ ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг май ойида республика бўйича 18 492 та никоҳ рўйхатдан ўтказилган. Энг кўп оила қуриш ҳолатлари Фарғона вилоятида кузатилган. Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони:
Қорақалпоғистон – 987 та;
Андижон вилояти – 1730 та;
Бухоро вилояти – 940 та;
Жиззах вилояти – 729 та;
Қашқадарё вилояти – 1600 та;
Навоий вилояти – 644 та;
Наманган вилояти – 1349 та;
Самарқанд вилояти – 1584 та;
Сурхондарё вилояти – 1522 та;
Сирдарё вилояти – 520 та;
Тошкент вилояти – 1714 та;
Фарғона вилояти – 2347 та;
Хоразм вилояти – 950 та;
Тошкент шаҳри – 1876 та.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг бошидан бери 203,7 минг нафар чақалоқ туғилгани ҳақида хабар берилганди.