Жамият - 12:39 · 09.06.2022Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп бепул спектакллар намойиш этилди?
Ўзбекистонда 2022 йил давомида барча театрларда жами 9476 та спектакллар намойиш этилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Фото: «milliyteatr.uz»Маълум бўлишича, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, театрларда 9476 та спектакль намойиш этилган, шундан 719 таси бепул бўлган. Қуйида ҳудудлар кесимида театрларда намойиш этилган бепул спектакллар сони келтирилган:
- Сурхондарё вилояти — 185 та;
- Фарғона вилояти — 173 та;
- Самарқанд вилояти — 108 та;
- Тошкент шаҳри — 60 та;
- Бухоро вилояти — 49 та;
- Наманган вилояти — 42 та;
- Қорақалпоғистон — 33 та;
- Андижон вилояти — 33 та;
- Хоразм вилояти — 22 та;
- Жиззах вилояти — 14 та.
Аввалроқ Ўзбекистонда 1 январь ҳолатига кўра, фаолият юритаётган театрлар сони 50 тага етгани ҳақида маълумот берилганди.