Қозоғистонда ҳокимлар янги қоидаларга кўра тайинланади

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз фармони билан вилоятлар ҳокимларини тайинлашнинг янги қоидаларини тасдиқлади. Бу ҳақда «Vlast.kz» хабар берди.

Фото: Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Парламентлараро ассамблеяси

Давлат раҳбари таклифига асосан, вилоят, республика аҳамиятига молик шаҳар ва пойтахт ҳокими лавозимига камида икки нафар номзод таклиф этилади. Овоз бериш учун саноқ комиссияси тузилади ва депутатларнинг кўпроқ овозини олган номзод ғолиб чиқади.

Агар номзодлар бир хил миқдордаги овозларни олган бўлса, такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Вилоят, республика аҳамиятига молик шаҳар ва пойтахт кенгаши котиби ҳамда саноқ комиссияси раиси томонидан имзоланган йиғилиш баённомаси бир кун муддатда президент девонига юборилади.

Аввалроқ Қозоғистонда ҳукумат вакилига бўйсунмаганлик учун жазо кучайтирилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Қозоғистонда Конституцияга киритилган ўзгартиришлар кучга кирганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди