Жаҳон - 14:25 · 09.06.2022

Россия Суриядаги базага ҳарбий техника жойлаштирди

Россия армияси Турк қуролли кучларининг «Тинчлик манбаи» операция зонаси билан чегарадош Талль-Тамир базасига ҳарбий техника жойлаштирмоқда. Бу ҳақда «Anadolu» хабар берди.

Фото: «Anadolu»

Маълум қилинишича, ҳарбий техника 6 июнь куни Ал-Қамишли аэропортидан Тартаб полкини жойлаштириш зонасига ўтказилган. Ускуналар руслар ҳарбий база сифатида фойдаланаётган Талль-Тамир шимолидаги Абкар шаҳрига етказилган. Ҳудудга вертолётлар ҳамроҳлигида иккита танк, радар станцияси, зенит қуроли ва саккизта зирҳли транспорт олиб борилган.

Россия армияси 3 июнь куни ҳам Башар ал-Ассад режими назоратидаги Ал-Қамишли аэропортига техника ўтказган. Ҳарбий транспорт самолётида «Панцир-С1» зенит-ракета ва қурол тизими олиб ўтилган. Шунингдек, ўнлаб россиялик ҳарбийлар Айн-Иса, Талль-Тамир, Мюнбич, Айн-аль-Араб ва Ал-Қамишли туманларига жойлаштирилган.

Аввалроқ АҚШ Европадаги ҳарбий базалар сонини кўпайтирмоқчилиги маълум қилинганди. Шунингдек, Россия 2021 йилда Тожикистондаги базасига қанча ҳарбий техника юборгани маълум бўлганди.

Bugun — LIVE