18:25 | 09.06.22 148

Тошкент вилоятида бир кунда 2 киши поезд уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Улардан бирининг қулоғида нуқсони бўлган

Тошкент вилоятида 7 июнь куни 2 киши поезд уриб кетиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Транспорт прокуратураси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Аниқланишича, соат 06:30 да Термиз–Тошкент–Андижон йўналишидаги йўловчи поезди Жалойир–Кучлук темирйўл бекатлари оралиғида Ўрта Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасида рўйхатда турувчи, 1-гуруҳ ногирони (қулоғида нуқсони бор) йигитни уриб юборган.

Фуқаро ўз эҳтиётсизлиги ҳамда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, шу куни соат 09:50 да Бўзсув–Чирчиқ йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган электровоз Чирчиқдаги нонвойхонада ишчи бўлиб ишлаган, дўконларга нон олиб бориб бериш мақсадида велосипед ҳайдаб, қўл телефонидан фойдаланиб ўтиб кетаётган 20 ёшли йигитни уриб юборган.

Ушбу фуқаро ҳам ўз эҳтиётсизлиги ҳамда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирги вақтда юқорида қайд қилинган ҳолатлар юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент–Хўжакент поезд йўлида маст эркак ухлаб қолгани хабар қилинганди. Шунингдек, Фарғонада поездга тош отиб, боланинг бошини ёрган эркак ушланган.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42