Жаҳон - 23:55 · 09.06.2022

Хитой коронавирус тарқалишида шамолни айблади

Хитой расмийлари коронавирус тарқалишига Шимолй Кореядан келаётган шамол сабаб бўлаётганини айтди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Science»

КХДР билан чегарадош, 219 миллион аҳолига эга Дандонг шаҳри апрель ойининг охиридан бери карантинга ёпилган бўлса-да, ковидга чалиниш ҳолатлари сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Шаҳар Касалликларни назорат қилиш маркази маълумотига кўра, сўнгги ҳафтада коронавирус аниқланганларнинг аксарияти касаллик ташхиси қўйилишдан камида тўрт кун олдин ўз турар-жойларини тарк этмаган.

Шимолий Кореядан келаётган шамол бунга сабаб бўлагнини тасдиқловчи аниқ илмий далиллар йўқ. Тадқиқотларда ковид узоқ масофадан ҳаво орқали юқиши эҳтимоли пастлигини кўрсатмоқда.

Аввалроқ олимлар дала сичқонларда инсонлар учун хавфли янги коронавирусни аниқлаганди. Шунингдек, қайси мамлакатларда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи юқорилиги маълум қилинганди.

Bugun — LIVE