АҚШ Россияга қарши давлатлар коалициясини тузишни таклиф қилди

АҚШ молия вазири Жанет Еллен Украинадаги «махсус ҳарбий операция» туфайли Россияга қарши санкциялар жорий қилувчи давлатлар коалициясини тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Вазирнинг сўзларига кўра, Россияга қарши санкциялар қўллашга рози бўладиган катта давлатлар гуруҳи керак. «Бундай коалицияни тузиш санкцияларни глобал миқёсда янада самаралироқ қилиш учун зарур», — деган Жанет Еллен.

Ғарб давлатлари Россия армиясининг Украинага «махсус операцияси» бошланганидан кейин Москвага қарши янги санкциялар жорий қилган. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти санкцияларни қўллаб-қувватловчи давлатлар доирасини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Россия президенти Владимир Путин мамлакатни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия экани ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба беришини айтган. Путин бу воқеалар Ғарбнинг сиёсатда ҳам, иқтисодиётда ҳам глобал ҳукмронлиги чегарасини кўрсатаётганини таъкидлаган. У Россияни замонавий дунёда изоляция қилиш мумкин эмаслигини айтган.

Аввалроқ АҚШ Россияга қарши «кибероперация» бошлагани маълум қилинганди. Шунингдек, Байден АҚШнинг Украинадаги мақсади ҳақида хабар берганди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди