Жаҳон - 9:04 · 10.06.2022

Дунё бўйлаб маймунчечак тарқалишининг иккита сабаби айтилди

Дунёда маймунчечак касаллигининг авж олиши вирус устида иш олиб борилгани ва у янада юқумли бўлиб қолгани ёки сўнгги ўн йилликларда инсон иммунитетининг ёмонлашгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда россиялик вирусология профессори Александр Чепурнов «URA.ru»га маълум қилди.

Фото: «africanian.news»

Мутахассиснинг сўзига кўра, маймунчечак ҳақидаги фикр 50 йил олдин, инсоният бу патогенни аниқлаган пайтдан келиб чиққан.

«Ўшанда биз қуйидагига дуч келдик: касаллик эпидемиологик усуллар билан осонгина бостирилади, кўп тарқалмайди ва ҳоказо. Аммо бу вақт ичида вазият ўзгарди, шунинг учун юқоридаги икки сабабдан бири касаллик тарқалишига олиб келган бўлиши мумкин. Бунга генетик жиҳатдан модификацияланган маҳсулот ёки иммунитет даражасининг пасайгани сабаб бўлади», — деган у.

Вирусологнинг сўзларига кўра, тарқалиш тезлиги ҳам иккита сабабга эга. Биринчиси — бу вируснинг қўзғатувчиси билан «ишлаш». Иккинчиси, маймунчечак билан чамбарчас боғлиқ яна бир нечта вируслар мавжуд, уларнинг биологияси ҳақида биз умуман билмаймиз. Олимлар маймунчечакнинг хусусиятлари ҳақидаги билимлари ушбу инфекциянинг ҳозирги эпидемияси дунёда қандай ривожланаётганидан фарқ қила бошлаган.

«Муаммо шундаки, биз маймунчечак ҳақида билган нарсаларимиз биз кўрган нарсадан фарқ қилмоқда. Бу жуда осон локализация қилинадиган касаллик, чунки у тез юқмайди, маймунчечакни аниқлаш осон бўлади, касалланганлар билан алоқада бўлганларни аниқлаш эса қийин эмас. Буларнинг барчасини инобатга олган ҳолда касаллик тарқалиши бундай бўлмаслиги керак эди», — дейди Чепурнов.

Аввалроқ маймунчечакка қарши эмланиш хавфи ва касаллик қай тарзда юқиши маълум қилинган.

Bugun — LIVE