Жаҳон - 18:10 · 10.06.2022

Европа парламенти Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳаракати бўйича резолюция қабул қилди

Европа парламенти Шинжондаги уйғурлар ва бошқа миллий озчиликларга нисбатан тазйиқни қораловчи мажбурий бўлмаган резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Ҳужжатда европалик қонунчилар Хитойга қарши қўшимча санкциялар қўллашга чақирмоқда. Ушбу чора-тадбирлар Шинжондан мажбурий меҳнатга жалб қилинган деб ҳисобланган товарларни тақиқлашни ўз ичига олади. Шунингдек, Хитойдаги лагерларда мусулмон озчиликларни репрессия қилиш ва зулм қилишда иштирок этган шахсларга нисбатан шахсий жазо чораларини қўллашни ўз ичига олади. Европа Иттифоқи резолюцияси рамзий маънога эга. Аммо бу санкциялар чораларини қўллашни рағбатлантириши мумкин.

Аввалроқ Туркия уйғурлар билан боғлиқ вазият бўйича Хитойга мурожаат қилганди. Шунингдек, АҚШ Хитой расмийларини уйғурларга қилинган геноцидда айблаганди.

Bugun — LIVE