Жаҳон - 8:11 · 10.06.2022

Ҳиндистонда эркак аёлини фақат лапша пиширгани учун судга берди

Ҳиндистонда эркак аёлини унга фақат тез тайёрланадиган лапша пишириб бергани учун судга берди. Бу ҳақда «Independent» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, аёл бир неча йиллар давомида эрига шундай овқат тайёрлаб келган. Эркак узоқ вақт давомида нонушта, тушлик ва кечки овқатда лапша тановвул қилган ва бу унинг судга ажрашиш учун мурожаат қилишига сабаб бўлган.

Натижада Ҳиндистон маҳаллий халқаро суди эркакнинг даъвосини қабул қилган, эр-хотин ажрашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Зеландияда аёл турмуш ўртоғини оиласи билан вақт ўтказиш ўрнига балиқ овлашга кетгани учун онлайн аукционга қўйганди. Шунингдек, Ҳиндистонда аёл сариси ёрдамида поезд рельсдан чиқиб кетишининг олдини олган.

Bugun — LIVE