Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда абортлар сони 7 мингтага камайди
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда абортлар сони 7 мингтага камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Фото: «Яндекс. Карты»
Маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 15-49 ёшли аёллар ўртасида ҳомиладорликни тўхтатиш (абортлар сони) 35,4 мингтани ташкил этган. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 7 мингтага камайган.
Йиллар кесими бўйича абортлар сони қуйидагича:
2017 йил — 42,4 мингта;
2018 йил — 44,1 мингта;
2019 йил — 39 мингта;
2020 йил — 37,3 мингта;
2021 йил — 35,4 мингта.
Аввалроқ вакциналар ҳомиладор аёлларга қандай таъсир қилиши аниқланганди. Шунингдек, коронавируснинг ҳомиладор аёлларда кузатиладиган оқибатлари маълум қилинганди.