Қашқадарёда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани айтилмоқда — видео

Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонасида 100 дан ортиқ «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани айтилди. Бу ҳақда «Еkologuz» Telegram каналида хабар берилди.

Скрин: Telegram / @bugunuzlive

Айтилишича, каналга балиқ овлаш тақиқланган муддатда, яъни 2022 йил май ойи охирларида Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган ноёб турдаги балиқлар овланаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган. Унга кўра, мазкур балиқлар Амударё гулбалиқлари бўлиб, уларни овлаган шахсга нисбатан ҳеч қандай хужжат расмийлаштирилмаган.

Таъкидланишича, 100 бошдан ошиқлиги айтилаётган Амударё гулбалиқларининг хар бири учун табиатга етказилган зарар миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, тақиқланган муддатда эса яна 2 га кўпайиб 20 баравари миқдорида ҳисобланиши керак. Яъни 5 миллион 400 минг сўмдан ҳисобланганда 100 бошдан ошиқ Амударё гулбалиқларини овланган шахс табиатга қарийб 600 миллион сўмга яқин зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни-муҳофаза қилиш бошқармаси муносабат билдирган.

Унга кўра, 2022 йил 31 май куни қўриқхонанинг «Қизилсув» бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан олиб борилган назорат ишлари давомида 3 нафар фуқаронинг қўриқхона ҳудудига ноқонуний тарзда, ўрнатилган тартиб-қоидаларни бузиб кирганлиги аниқланган. Уларнинг ёнида 1 дона ов қуроли, ўқотар ов қуролига тегишли ҳужжатлар, 11 дона ишлатилмаган ҳамда 2 дона ишлатилган патронлар, 2 дона рация аппарати, 1 дона пичоқ, 1 дона дурбин, 1 дона балиқ овлайдиган тўр борлиги аниқланган.

Браконьерлар томонидан содир этилган қонунбузилишлик ҳолатлари бўйича барча тўпланган ҳужжатлар ҳамда ов анжомлари сақлаш ва қонуний чора кўриш учун 2022 йил 03 июнь куни Яккабоғ туман ИИБга топширилган.

Ҳозирда Яккабоғ туман ИИБ томонидан белгиланган тартибга суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилган. Қўриқхона масъул ходимлари томонидан эса 2022 йил 3 июнь куни содир этилган қонунбузилишлик ҳолати бўйича жарима ва табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

«Еkologuz» каналида воқеа юзасидан яна бир нечта саволларга ойдинлик киритилиши лозимлиги айтилган. Хусусан, видео тасвирлардаги ноқонуний овланган балиқлар қачон ва ким томонидан овлангани, уларга нисбатан қандай чоралар кўрилгани ёки кўрилаётгани, суратдаги тоғ эчкиси ким томонидан ўлдирилгани сўралган.

Фото: «Ekologuz»

Аввалроқ Қорақалпоғистонда браконьерлар «Қизил китоб»га кирган кийик ва қуёнларни ўлдириб, гўштини бўлаклаганди. Шунингдек, Экология қўмитаси «Қизил китоб»га киритилган балиқни овлашга рухсат бергани айтилган хабарга муносабат билдирганди.

Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди