Жаҳон - 10:59 · 10.06.2022

Россияда ўзбекистонлик йигит 23 ёшли қизни зўрлашга уринди

Россиянинг Москва вилоятида 5 июнь куни 23 ёшли қизни зўрламоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.

Фото: «Регнум»

Полицияга ҳолат юзасидан жабрланувчининг таниши мурожаат қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, қизга Юрий Гагарин шоҳ кўчаси бўйлаб 1-уй яқинида ўзбекистонлик йигит ҳужум қилган. Йигит қизнинг юзига бир неча марта мушт туширган ва унинг номусига тегмоқчи бўлганида, жабрланувчи қаршилик кўрсатиб, қочиб кетган.

Шифокорлар жабрланувчини Жанелидзе номидаги шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтига етказган. Ҳолат бўйича зўрлашга уриниш ва жинсий зўравонлик бўйича жиноий иш очилган. Жиноят қидирув бўлими ходимлари воқеа содир бўлган уй яқинида гумонланувчи — 20 ёшли ўзбекистонлик йигитни қўлга олган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик уч эркак икки қизни зўрлаганди. Шунингдек, Россияда 20 ёшли қиз ўзбекистонлик эркакни зўрлаганликда айблаганди.

Bugun — LIVE